Лионель Месси жароҳат олдими? Интер Миами мураббийи ҳолатга ойдинлик киритди

1 дақиқа ўқиш429
Лионель Месси жароҳат олдими? Интер Миами мураббийи ҳолатга ойдинлик киритди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Пҳиладелпҳиа Унион жамоасига қарши кечган баҳсда Лионель Месси чап оёғидаги муаммо сабабли 73-дақиқада майдонни эрта тарк этди ва бу ҳолат мухлисларда хавотир уйғотди.
  • Интер Миами бош мураббийининг сўзларига кўра, бу жиддий жароҳат эмас, балки чарчоқ туфайли кўрилган эҳтиёт чораси бўлиб, ҳозирча аниқ тиббий ҳисобот йўқ.
  • Ушбу учрашувда Луис Суарез хет-трик қайд этди, Родриго Де Паул ҳам гол урди ва якунда Ҳеронс 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Лионель Месси Пҳиладелпҳиа Унион жамоасига қарши кечган голларга бой ўйинда майдонни эрта тарк этгани сабабли мухлисларда хавотир уйғонди. Аргентина терма жамоаси сардори мушакларидаги муаммо туфайли захирага олинишини сўради ва тўғри кийиниш хонасига йўлй олди. Бу ҳолат 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари олдидан хавотирларни кучайтирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашувнинг 73-дақиқасида Лионель Месси жарима зарбасини амалга оширгач, чап оёғининг юқори қисмини ушлаганча захира ўриндиғига ишора қилди. 38 ёшли юлдуз майдонни ўзи мустақил тарк этган бўлса-да, унинг кийиниш хонасига йўналиши Албиселесте лагерида ва бутун дунёдаги мухлислар орасида турли тахминларга сабаб бўлди.

Интер Миами бош мураббийи Гуиллермо Ҳоёс ўйиндан кейинги матбуот анжуманида вазиятга изоҳ бериб, мухлисларни тинчлантиришга ҳаракат қилди. Мураббийнинг сўзларига кўра, бу жиддий жароҳат эмас, балки эҳтиёт чораси бўлиши мумкин. «Ҳозирча аниқ тиббий ҳисобот йўқ, лекин у чиндан ҳам чарчаган эди. Майдон оғр эди, шунинг учун таваккал қилмасликни афзал кўрдик», деди мураббий.

Ушбу жароҳат драмаси MLS тарихидаги энг ҳайратланарли ўйинлардан бирига соя солди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рекорд даражадаги 8 та гол урилди ва жамоалар танаффусга 4:4 ҳисобида йўлй олишди. Лионель Месси ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйди, Луис Суарез эса хет-трик қайд этиб, жамоасининг ғабабасини таъминлади.

Интер Миами таркибида Родриго Де Паул ҳам гол уришга муваффақ бўлди ва якунда Ҳеронс 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Эндиликда барча эътибор Лионель Месси ўтказадиган тиббий кўрик натижаларига қаратилган, чунки Аргентина терма жамоасининг навбатдаги муҳим ўйинлари яқинлашиб келмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?