Гарри Кейн Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппени ортда қолдириб Олтин бутсани қўлга киритди

1 дақиқа ўқиш215
Гарри Кейн Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппени ортда қолдириб Олтин бутсани қўлга киритди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • "Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн ўтган мавсумдаги сермаҳсул ўйини эвазига "Олтин буца" соҳибига айланди.
  • Англиялик форвард Бундеслига доирасида 36 та гол уриб, 72 очко жамлаган ҳолда Европанинг барча тўпурарларини ортда қолдирди.
  • Рейтингда иккинчи ўринни 27 та гол ва 54 очко жамлаган "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд эгаллади.
  • Кучли учликни эса 25 та гол ҳамда 50 очко тўплаган "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилаётган Килиан Мбаппе якунлаб берди.

Бавария ҳужумчиси Гарри Кейн ўтган мавсумдаги сермаҳсул ўйини эвазига нуфузли шахсий мукофот — "Олтин бутса" соҳибига айланди. Англиялик форвард Бундеслига доирасида 36 та гол уриб, 72 очко жамлаган ҳолда Европанинг барча тўпурарларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Рейтингда иккинчи ўринни Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Холанд эгаллади. 2022/2023-йилги мавсум ғолиби ҳисобланган норвегиялик футболчи бу сафар 27 та гол (54 очко) билан кифояланди. Кучли учликни эса 25 та гол (50 очко) билан ҳозирда Реал Мадрид шарафини ҳимоя қилаётган Килиан Мбаппе якунлаб берди.

Швециялик Виктор Гйёкерес Португалия чемпионатида 39 та гол урган бўлса-да, ушбу лиганинг коэффициенти 1.5 га тенг бўлгани сабабли у умумий ҳисобда иккинчи ўринда қолди. Шунингдек, кучли саккизликдан Дион Белжо, Ведат Муриқи, Игор Тиаго, Луис Суарез ва Эстебан Лепаул каби футболчилар жой олишди.

Бундеслиганинг яна бир вакили Дениз Ундав 19 та гол билан тўққизинчи поғонани банд этди. Яқинда бўлиб ўтган Германия кубоги финалида Гарри Кейн хет-трик қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирганидан сўнг, Ундав рақибига юқори баҳо берди: "Унга бир қарич ҳам бўш жой бериб бўлмайди. Иккала оёғида ҳам зарбаси дахшатли. Бу ҳақиқий жаҳон даражаси".

Маълумот учун, Гарри Кейн Бавария сафида жами 147 та ўйинда майдонга тушиб, 146 та гол уришга эришди. Бу унинг фаолиятидаги илк "Олтин бутса" эмас, у 2023/2024-йилги дебют мавсумида ҳам айнан 36 та гол билан ушбу совринга лойиқ кўрилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?