date

Криштиано Роналдо Голливудда: Португалиялик юлдуз актёрга айланиши мумкинми?

Криштиано Роналдо Голливудда: Португалиялик юлдуз актёрга айланиши мумкинми?

Футбол оламини забт этган Криштиано Роналдо бутсасини михга илгандан сўнг ўзини кино саноатида синаб кўриши кутилмоқда. Ал-Насср ҳужумчиси ҳозирда бор эътиборини рекордлар ва 2026-йилги Жаҳон чемпионатига қаратган бўлса-да, мутахассислар унинг Голливудда муваффақият қозонишига ишонишмоқда. Бироқ, бунинг учун у битта муҳим шартни бажариши лозим. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Франция терма жамоаси ва Челси клубининг собиқ ҳимоячиси Франк Лебоэуф Роналдога маслаҳат бериб, актёрлик маҳорати ҳам худди футбол каби интизом ва меҳнат талаб қилишини таъкидлади. Лебоэуфнинг сўзларига кўра, беш карра "Олтин тўп" соҳиби агар профессионал курсларда таҳсил олса, кино оламида ҳам катта ютуқларга эриша олади.

"Криштиано Роналдо агар бир ишни тўғри бажарса, ажойиб актёр бўлади. Унга маслаҳатим: актёрлик курсларига бор. Шунчаки машҳурлик билан актёр бўлиб қоламан деб ўйлама. У дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун қаттиқ меҳнат қилди, кино саноатида ҳам худди шундай ёндашув керак", — дейди Лебоэуф.

Голливудда Роналдонинг келажаги ҳақидаги миш-мишлар аллақачон авж олган. Машҳур актёр Вин Диесел ижтимоий тармоқларда португалиялик юлдуз "Форсаж" (Фаст & Фуриоус) франшизасининг якуний қисмида суратга тушиши мумкинлигига шама қилди. Маълумотларга кўра, фильм ижодкорлари аллақачон у учун махсус рол тайёрлаб қўйишган.

Роналдо аввалги интервюларида ҳам кино оламига қизиқиши борлигини яширмаган эди. Саудия Арабистони чемпионатида голлар уришда давом этаётган ҳужумчи учун Голливуддаги дебют унинг глобал брендини янада кучайтириш учун ажойиб имконият бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Криштиано Роналдо Голливудда: Португалиялик юлдуз актёрга айланиши мумкинми?