Ботир Қодиров ва Шаҳло Салаевадан "Хоразмлик қизлари" номли янги дуэт!

Хонанда Ботир Қодиров ва Шаҳло Салаеванинг кутилмаган ижодий ҳамкорлиги ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Санъаткорлар биргаликда ижро этган “Хоразмлик қизлари” номли янги дуэт қисқа вақт ичида тингловчилар эътиборини қозонишга улгурди.
Қўшиқнинг оҳанги ва ижроси мухлислар томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар ва қисқа лавҳалар янги таронанинг оммалашишига хизмат қилмоқда.
Ботир Қодиров сўнгги пайтларда сермаҳсул ижоди билан мухлисларини мунтазам хурсанд қилиб келмоқда. Унинг “Королева Жана” ва “Атайлаб ате” қўшиқлари ҳали ҳам фаол тингланаётган бир пайтда, хонанда янги дуэт билан яна эътибор марказига чиқди.






























Изоҳлар 0
…