4 120
Зинедин Зидан: «Оёқ кийимим йўқлигидан йиғлардим, бир кун оёқлари йўқ инсонни кўриб қолдим…»
нёдаги биринчи мураббий бугун 45 ёшга тўлди.
Шу муносабат билан ажойиб футболчи ва мураббийнинг фаолияти давомида айтган энг сара фикрларини тақдим этишга қарор қилдик.
Отам ҳеч қачон мени яхши кўришини айтмаган. Бироқ унинг қилаётган ишлари туфайли мени жуда яхши кўришини сезардим.
Агар ниманидир қаттиқ орзу қилсангиз бир кун келиб у амалга ошади.
Марсельда ёмон туманда яшаганмиз. Қаерда яшаш эмас, қандай яшаш муҳим. 20 нафардан ортиқ болалар билан ўртоқ эдим, уларнинг ҳеч бири ичмасди ва чекмасди.
Отам доим бошқа давлатдан келган инсон маҳаллий халқдан кўпроқ меҳнат қилиши кераклигини айтарди.
Ёшлигимда кўплаб болалар билан футбол ўйнардим. Нима учун улар орасидан фақат мен футболчи бўлдим? Балки, қолганлар кунига 24 соат футбол ҳақида ўйлашмагани учундир.
Марсельда қийналган бўлсам ҳам энг севимли шаҳрим бўлиб қолади. У ерда ўзининг муҳити бор. Бу борада Марсель Ливерпульга ўхшашиб кетади.
Севимли клубим — «Олимпик». Ҳатто «Канн» шарафини ҳимоя қилганимда ҳам «Велодром»га борардим.
Сен кимлигинг ва қаердан келганингни унутмаслигинг лозим. Ҳеч қачон бирга катта бўлган ўртоқларимни унутмайман.
Ёшлигимизда болалар билан бизнесимиз бўлган. Дам олувчиларга «сосискалар»ни ким тез тановул қилиш бўйича чемпионат ўтказардик. Кўпинча мен ғолиб чиқардим.
«Бордо»га ўтиш мени ўзгартирганди. Ривожлана олишимни сезгандим. «Бордо» мен учун ажойиб трамплин бўла олди.
Овқат тайёрлашни ёмон кўраман. Тухум пишира оламан холос. Хотиним Вероника эса ажойиб пазанда. У ҳаттоки Жазоир ошхонасидаги баъзи овқатларни ўрганиб ҳам олган.
Спортда допинг — жуда ёмон. «Ювентус»да Францияда таъқиқланган модда креатинни истеъмол қилганман. У бошқа мамлакатларда таъқиқланмаган. У менинг соғлигимга таъсир қилмаган деб ўйлайман.
Франция терма жамоасида турли миллат футболчилари ўйнашади? Қандай аҳмоқлик! Жамоамиз жуда аҳил ва иноқ. Қаердан бўлмайлик ватанимиз битта — Франция, ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ўйнаймиз.
Агар қачондир менга Зинедин Зиданга ўхшашни истайман деса ҳақиқатдан ҳам бахтли бўламан.
Мен мусулмонман ва барча нарсани яратган Худога ишонаман.
Кучни тежаш — сенга пул тўлаётган клубни алдаш.
Орзуим бор. Жаҳон чемпионати финалида ўйнаяпман, 90-дақиқа ўтиб бораяпти ва тўп менга етиб келди, зарба… Албатта, бу амалга ошмаса керак.
Ҳаётимдаги энг катта ютуқ бу медал ёки кубоклар эмас, фарзандларим менга яхши отасиз дейишганидир.
Матерацци? У футболкани роса кўп тортқилайверди, ўйиндан сўнг унга футболкамни совға қилишимни айтдим. Бунга жавобан у онам ва синглимни ҳақорат қилди. Ўзимни тутиб тура олмадим. Бу ёмон қарор эди, барчаси жуда тез содир бўлди.
Буффон менинг зарбам ҳақида ҳакамга айтгани яхши бўлган. Франция ҳакам хатоси туфайли чемпион бўлганини ҳазм қила олмаган бўлардим.
Испания чемпионати зерикарли эканлигига қўшилмайман. Менимча у Европадаги энг кучлиларидан бири. Бу ерда кучсиз жамоалар йўқ.
Месси ва Роналду — ғаройиб футболчилар. Аммо Франк Рибери Франция футболи бриллианти.
Футболдаги барча ишларимни тугатганимдан сўнг отам билан бирга Жазоирга қайтамиз. Худди ўша отам чўпон бўлган қишлоққа борамиз. Бу менинг футболдан ташқари энг катта орзуим.
Ота-онам менга ўзингни бошқалардан устун қўйма деб ўргатишган, уларга шундай тарбия учун раҳмат айтаман.
Мен дунёнинг энг кучли мураббийиман? Йўқ-йўқ, бундай эмас (ЕЧЛ финалида иккинчи марта ғолиб чиқилганидан сўнг).
Ёшлигимда футбол ўйнаш учун оёқ кийимим йўқлиги учун йиғлардим, кунлардан бир кун мен оёқлари йўқ инсонни кўриб қолдим…
Манба : championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)