date

Кубарси: Мбаппе жуда тез, у бошқача ҳужумчи, унга эҳтиёткорлик зарур

Кубарси: Мбаппе жуда тез, у бошқача ҳужумчи, унга эҳтиёткорлик зарур

«Барселона»нинг ёш ва истеъдодли ҳимоячиси Пау Кубарси бугунги кундаги энг катта тўқнашувлардан бири — «Эль-Классико» олдидан журналистлар билан суҳбатда бўлиб, «Реал Мадрид» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, француз юлдузи оддий ҳужумчилардан фарқ қилади ва унинг ўйинини тўхтатиш жуда қийин вазифа ҳисобланади.

«Ҳамма Килианнинг қандай ўйинчи эканини яхши билади. У бошқалардан фарқ қилади, анча тез, ҳаракатчан ва доимо бўш ҳудудни қидиради. Унинг югуриш траекториясини олдиндан ҳис қилиш ҳам осон эмас. Шу боис, биз унга қарши жуда эҳтиёткор бўлишимиз керак», — деди Кубарси.

Ёш ҳимоячи шу билан бирга, «Барселона» жамоасининг бу беллашувга жиддий тайёргарлик кўрганини таъкидлади.
«Бизда ҳам кучли футболчилар етарлича. Бу фақат Мбаппе билан тўқнашув эмас — “Реал” таркибида Беллингем, Винисиус, Родриго каби ўйин тақдирини ҳал қила оладиган етакчилар бор. Шунинг учун бутун жамоа сифатида ҳимояланишимиз керак», — деди у.

Кубарсининг бу сўзлари «Барса» мухлисларига ҳам умид бағишлади — у 19 ёш бўлишига қарамай, жамоа ҳимоясининг марказида ишонч билан ҳаракат қилмоқда ва бугун ҳам асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ла Лиганинг чемпионлик пойгасида етакчилик учун курашаётган икки клуб — «Реал Мадрид» ва «Барселона» ўртасидаги «Эль-Классико» бугун Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:15 да старт олади.

Таҳлилчилар фикрича, бу беллашув фақат очколар учун эмас, балки мавсумнинг психологияси ва чемпионлик руҳи учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кубарси: Мбаппе жуда тез, у бошқача ҳужумчи, унга эҳтиёткорлик зарур