date

Гвардиола: Хулиан Алваресни яна жамоамда кўришни истардим

Гвардиола: Хулиан Алваресни яна жамоамда кўришни истардим

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола яқинда берган интервьюсида аргентиналик ҳужумчи Хулиан Алварес ҳақида самимий фикрлар билдирди. Испаниялик мутахассис собиқ шогирдини ҳали ҳам катта ҳурмат билан эслаб, унинг ҳозирги ҳолатидан мамнунлигини таъкидлади.

Гвардиоланинг сўзларига кўра, Алварес «Сити» сафида бўлган пайтларда ҳам катта меҳнат ва интизом намоён этган, аммо Эрлинг Ҳоланд билан рақобат туфайли жамоада мунтазам ўйнаш имкони кам бўлган.

«Требл мавсумини эслайсизми? Ўша йил менда захирада қолган ажойиб футболчилар бор эди: Эмерик Лапорт — миллий жамоа аъзоси ва мустаҳкам ҳимоячи, Хулиан Алварес — меҳнаткаш ва жуда иқтидорли ҳужумчи. Ҳозир уларни яна жамоамда кўришни истардим, аммо улар кўпроқ ўйнашни хоҳлаб кетишди», — деди Гвардиола.

Мураббийнинг таъкидлашича, Алвареснинг кетиши шахсий амбиция ва ривожланиш истаги билан боғлиқ бўлган.
«Ҳоланд билан рақобат қилиш Хулиан учун осон бўлмаган. Бу биз учун ҳам мураккаб қарор эди. Аммо мен уни тўлиқ тушунаман — у доим ўйнашни, ўзини намоён этишни хоҳлайди. Энди у “Атлетико Мадрид”да, Симеоне каби жаҳон даражасидаги мураббий қўл остида, кучли жамоа билан бирга ўйнаяпти ва ажойиб натижа кўрсатмоқда», — деди Гвардиола.

Испаниялик мутахассис Алвареснинг профессионаллик даражаси ва характерини юқори баҳолади:
«У ҳар доим жамоа манфаатини биринчи ўринга қўярди. Бундай футболчилар билан ишлаш мен учун шараф. Ҳозир у қайси клубда бўлишидан қатъи назар, ҳар доим юқори савияда ҳаракат қилади. Шахсан мен уни яна “Сити”да кўришни жуда истардим».

Маълумот учун, 24 ёшли Хулиан Алварес 2022–2024 йиллар давомида «Манчестер Сити» таркибида тўп сурган. Бу даврда у жамоа билан Чемпионлар лигаси, Премьер-лига ва Англия кубогини қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: Хулиан Алваресни яна жамоамда кўришни истардим