Ўзбекистон боксчилари сўнгги йилларда ҳам профессионал, ҳам ҳаваскорлар боксида юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда. Ҳаваскор боксчиларимиз ўтган йили бўлиб ўтган Рио Олимпиадаси энг яхши жамоалардан бири эканлигини исботлашди. Шунингдек, қитъа ва жаҳон чемпионатларида ҳам шоҳсупанинг юқори ўринлардан жой олиб келишмоқда.
Айни дамда профессионал боксда Шоҳжаҳон Эргашев, Азизбек Абдуғофуров, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Хуршид Норматов ва бошқа чарм қўлқоп усталаримиз муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.
2004-2013 йиллар оралиғида истеъдодли спортчиларни етказиб бераётган Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси, мағлубият нималигини билмаган Ғайрат Аҳмедов профессионал рингларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келган. Қуйида боксчимиз билан бўлган қисқа суҳбатни ҳавола этамиз.
– Ассалому алайкум, Ғайрат ака. Боксга қандай кириб келгансиз?
– Ваалайкум ассалом. Ёшлигимда кўп спорт турлари билан шуғулланганман. Олдинига каратэ бироз машғулот қилдим, кейин кураш, сузиш билан ҳам шуғулланганман. Орадан бироз вақт ўтиб, дадам мени боксга бошлаб келди. Бу ҳақиқий эркаклар спорти, энди ўзингни шунда синаб кўр, деган. Шундай қилиб, кўплаб маҳоратли, чемпионларни тайёрлаб берган Андижон бокс мактабида машғулотларни бошлаганман. Ўшанда 12-13 ёш эдим.
– Биринчи мураббийларингиз кимлар?
– Илк бокс машғулотларини Пётр Падолякин ва Турдиали Ўзғунов қўл остида ўтказганман ва шу инсонлар менинг биринчи мураббийларим.
– Ҳаваскор боксда қандай натижалар қайд этгансиз?
– Ҳаваскор боксда бир неча марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганман. Шунингдек, халқаро майдонда Осиё чемпионати, жаҳон кубогида иштирок этганман.
– Билишимзча, профессионал боксда ҳаваскордагига қараганда яхшироқ натижалар қайд этган экансиз...
– Профессионал рингда 2004 йилдан бери фаолият юритиб келяпман. Шу вақт ичида 19 та жанг ўтказиб, 18 ғалаба (11 нокаут) ва 1 дуранг қайд этганман. WSB йўналиши бўйича Осиё ва Океания ҳамда WBA International чемпионлик титулларига соҳибиман. Шунингдек, PABA (Pan Asian Boxing Association) камарига ҳам эгаман.
– Боксни ташлаб кетишни ҳам ўйлаган пайтлар бўлганми?
– Ҳар ким қайсидир ишни бошласа, қийинчиликка дуч келади. Агар шу тўсиқни енгиб ўта олсангиз марра сизники. Бошида барчасига қўл силтаб ташлаб кетишни ўйлаган вақтлар ҳам бўлган, аммо мен бу спорт турини яхши кўраман, шунинг учун барчасига сабр қилдим ва тинмай шуғулландим. Одамда баъзан бирор иш қилаётганда хадик бўлади. Аммо уларни ўйлаш керак эмас, олдинга қўйган мақсад сари интилавериш керак, интилавериш керак. Ҳаётда битта қўрқадиган нарсам – тўғри йўлдан адашиб қолиш.
– Қайси спортчиларимизни ҳақиқий спорт устаси деб биласиз?
– Қизиқ савол. Ўзбекистонда спорт усталари жуда кўп. Уларнинг ҳар бирини номма-ном санамоқчи эмасман. Улар бу номга муносиб эканликларини аллақачон исботлаб бўлишган ва фаолиятини давом эттираётганлари ҳам исботлаб келишмоқда.
– Эшитишимизча, Руслан Чагаев билан қалин дўст экансизлар...
– Ҳа, менинг энг яқин ва қадрли дўстларимдан бири Руслан Чагаев ва дилшодбек Эгамбердиевдир. Бир вақтлар у билан Андижоннинг Қўшариқ даҳасидаги мактабда бирга ўқиганмиз. Спорт интернатга ҳам бирга қатнадик. Шундан сўнг ҳарбий ҳизматда елкадош бўлдик. Шундай кейин ҳам ажралганимиз йўқ. Шундан сўнг институтда ўқидик. Боксда бирга тайёргарлик кўрамиз. Германияда анча вақт бир-биримизга ёрдам бердик. Профессионал боксга ўтишимга ҳам айнан Руслам сабабчи бўлган, десам адашмайман.
Суҳбатингиз учун раҳмат!
Маълумот учун: Ғайрат Аҳмедов 2004 йили илк марта профессионал рингда рингга кўтарилган ва чехиялик Томас Вичанни мағлуб қилган. Шу вақтга қадар 19 жанг ўтказиб, 18 тасини ғалаба билан якунлаган. 11 тасида нокаут қайд этган ва битта жанг дуранг билан якунланган. Аҳмедов WSB йўналиши бўйича Осиё ва Океания, WBA International, PABA (Pan Asian Boxing Association) чемпионлик камарлари соҳиби. Сўнгги марта 2013 йили рингга кўтарилган.
Манба: sports.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди