Валверде ва Зиданнинг энг яхши танлови
Эрнесто Валверде "Эл-класико"дан олдин Артур ҳамда Дембеленинг ўйинидан умид қила олмас эди, чунки уларнинг иккисида ҳам жароҳат бор. Лекин Артурнинг майдонга туша олмаслиги асосий муаммо бўлди. Артурнинг майдонга тушмагани 4-3-3 схемасида марказдан ҳужумлар ташкил қилишни сустлаштирди, Артур Месси билан ажойиб комбинацияда ўйнайдиган футболчилардан бири.
Ўйин бошланишидан олдин каталония ОАВсида Серхио Бускетснинг тоби йўқлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Унинг ўйинга тушиши сўроқ остида қолаётганди, ўйиндан кейин эса РАC1 радиостанцияси у иситмалаётгани, шунинг учун ҳам уни охирги лаҳзаларда ўйинга туширишмагани ҳақида маълумот берди. Валверде Де Йонгни Бускетс ўрнига майдонга туширди.
"Реал"да эса Азар ва Марселонинг жароҳати уларни ўйинга тушишларига тўсқинлик қилди, бундан ташқари Асенсио ҳам узоқ муддатдан бери жароҳатдан даволанаяпти. Азар Мадридда ўзининг энг ёмон мавсумини бошдан кечирмоқда, шунинг учун Бейл ёки Исконинг унинг ўрнига тушиши энг яхши вариант бўлди, қироллик клуби мураббийи Зинеди Зидан учун. Ферлан Менди эса Марселонинг ўрнини боса оладиган футболчи эканлигини намойиш эта олди, майдонда ўзини ажойиб тутди, ҳимояда ва ҳужумда Марсело каби жуда ҳам яхши ўйнай олди.
Зерикарли 0:0 ҳисоби
Биринчи таймда муҳокама қилиш учун вазиятлар кам бўлди. Фақатгина Варан билан жарима майдончаси ичида содир бўлган 2 эпизод. Яна VARнинг ишлаш тизимига жуда кўплаб саволлар пайдо бўлди. Тушунарсиз ҳолат, нима учун ҳакамлар бу 2 эпизодга эътибор қаратишмади? "Биз VAR билан ҳеч нарса қила олмаймиз. Биз бу ўйинда бундан кўпроғига лойиқ эдик. Аммо ўйин тугади ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди" деди Зидан, ўйиндан кейин берган интервьюсида.
1. "Барселона"нинг қарши ҳужумлари ва тўпга эгалик қилишдан воз кечиши
"Барселона" Камп Ноуда 52% тўпга эгалик қилиши кам учрайдиган ҳолат. Бундай пассив ўйинни Валвердедан ҳеч ким кутмаган эди. Каталонияликларнинг энг яхши ҳужумлари, қарши ҳужумлардан кейин бўлди. Мессининг узоқдан тезкор паслари деярли бўлмади, келинг биз бунга кейинроқ тўхталиб ўтамиз.
"Барселона"нинг майдон марказида эҳтиёткорона паслар узатиши, Ракитичга 96% лик аниқ узатмалар беришни таъминлаб берди. Ўйиндан олинган умумий таассуротлар: ажойиб паслар, икки жамоада ҳам ўртача 10 та аниқ пасга битта ноаниқ пас.
2. Каземиронинг ўйинга таъсири
Ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб Ла Лига талқинига кўра Каземиро топилди. Марcа нашрининг сўровномасида эса Федерико Валверде. Умуман олганда иккала ўйинчи ҳам ажойиб ўйин намойиш этишди. "Реал" ушбу ўйинда майдон марказида "Барселона"дан яхши эканлигини кўрсатди. Олдинги эл-классиколарни эслайдиган бўлсак Месси деярли барча эл-классиколарда ўйин тақдирини ҳал қилувчи ролни ўйнаб келган, аммо бу ўйинда унинг ёлғиз ўзи ўйин тақдирини ҳал қила олмаслигига кўпчилик амин бўлган бўлса керак. "Реал Мадрид" ўйинчилари Мессига деярли имкон қолдиришмади, фақатгина битта имкониятдан ташқари ва бу имконият гол билан якунланишига бир баҳя қолди.
Каземиро тўпни 5 маротаба рақиб футболчиларидан олиб қўйди, бу "Барселона"нинг ҳар қандай яримҳимоячиси кўрсаткичидан кўп. Валверде 93% аниқ узатма ва дарвоза томон 3 та аниқ зарба берди. Икки футболчи ҳам ўйин тақдирига таъсир кўрсата олишди.
3. Валверде ажойиб ўйинчи
Ҳа, Федерикони яна бир неча маротаба мақтаб ўтамиз. "Уни фантастик келажак кутиб турибди. Мен уни биринчи марта кўрганимдаёқ билганман" деди Оскар Табарес Валверде ҳақида. 21 ёшида "Олтин тўп" соҳиби Модрични заҳира ўриндиғида қолдирди, Модрич учун эса, бу мавсум охиргиси бўлиши ҳам мумкин.
Валверденинг энг катта фойдаси - жарима майдончаси ичида тўпларни олиб қўйиш бўлди, у "Реал Мадрид" ўйинчилари ичида энг кўп тўпни жарима майдончаси ичида олиб қўйган. Бу статистика бўйича "Реал Мадрид" "Барселона"ни 10-5 ҳисоби билан ортда қолдирди.
4. Зидан ва Валверденинг ўйинчиларни алмаштириши иш бермади
Ўйинни фақатгина, барча ўйинчилар чарчаган вақтда майдонга заҳирадан тушаётган ўйинчи, тубдан ўзгартира олиши мумкин. Зидан ҳаттоки Родригони ўйиннинг 80-дақиқасида майдонга тушириб ўзи ёқтирган 4-3-3 схемасига ҳам ўтиб кўрди, аммо бу иш бермади. Валверде Сержи Роберто билан ўйнаб кўрди: ўйиннинг бошида Роберто майдон марказида ўйнади, Самеду кетганидан кейин эса унинг қанотида ўйнади, аммо бу самара бермади.
5. Карвахал ва Бейлнинг тандеми иш бермади
Бейл ва Карвахал жуфтлигидаги ягона вазият
Ўнг қанотда Бейл ва Карвахалнинг ўзаро ўйинлари фойдасиз бўлди. Биринчи таймда "Реал Мадрид" "Барселона" дарвозасига 12 маротаба зарба йўллади. Бундай натижа Камп Ноуда 16 йил ичида ҳали бирор марта бўлмаган эди. Аммо Бейл ва Карвахал жуфтлиги омадсиз бўлди, худди улар биринчи маротаба майдонда бир-бирлари билан ўйнаётгандек.
Эл-классиколар тарихидаги энг ёмони
Жамоаларни бу ўйинда айблаш ноўрин. Ўйиннинг голларга бой бўлмаганлиги у ёқда турсин, гол умуман бўлмаганининг сабаби бошқа. "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўйинлари олдингидек шиддатли кечиши учун интрига бўлиши керак. Пепе каби жаҳл отига тез минувчи ўйинчилар, дунёнинг энг яхши ўйинчилари Роналду ва Мессининг тўқнашувлари, бир-бирлари билан келиша олмасдан қизил карточка олмагунича майдонда бир-бирларини ғажигудек ўйнайдиган ўйинчилар, бу эл-класикони қизғин ўтиши учун камлик қилди.
Балки бундай суст ўйинга Каталониядаги ҳозирги вазият ҳам ўз таъсирини кўрсатгандур. Нима бўлганда ҳам мухлислар эл-класиколар тарихидаги энг ёмон ўйинни кўришди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин