date

Павел Дуров: ЕИ французларнинг шахсий ҳаётига таҳдид қилмоқда

Павел Дуров: ЕИ французларнинг шахсий ҳаётига таҳдид қилмоқда

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Европа Иттифоқининг шахсий хабарларни назорат қилиш режаси ҳақида сўз юритиб, бу француз фойдаланувчиларининг шахсий ҳаётига жиддий хавф туғдираётганини таъкидлади.

Унинг таъкидича, ЕИ барча мессенжерлардан шахсий ёзишмаларни текшириш ва фойдаланувчилар қурилмаларини назорат воситасига айлантиришни талаб қилмоқда.

"Бугун Европа Иттифоқи сизнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқингизни деярли йўққа чиқарди. Улар барча шахсий хабарларни сканерлашни мажбурловчи қонунга овоз беришга тайёрланмоқда", — деб ёзди Дуров ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, бундай ташаббус нафақат шахсий маълумотлар хавфсизлигига, балки демократик қадриятларга ҳам таҳдид солади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Павел Дуров: ЕИ французларнинг шахсий ҳаётига таҳдид қилмоқда