date

Чимкентлик эркак гаров учун 26 та ручка ютиб юборди

Чимкентлик эркак гаров учун 26 та ручка ютиб юборди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 38 ёшли эркак дўсти билан гаров ўйини чоғида 26 та ручкани ютиб юборди. Бу ҳақда Mash Telegram-канали хабар берди.

Маълумотларга кўра, у гаровни ютиш мақсадида ручкаларни бирин-кетин юта бошлаган. Орадан кўп ўтмай, эркак қорнида қаттиқ оғриқ сезиб, шифокорларга мурожаат қилган.

Тиббиёт ходимлари икки соат давом этган жарроҳлик амалиётини эндоскоп ёрдамида, яъни тана кесилмасдан амалга оширишган.

Натижада, бемор танасидан барча 26 та ручка муваффақиятли чиқариб олинган. Шифокорлар унинг ҳолати барқарор эканини маълум қилишган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чимкентлик эркак гаров учун 26 та ручка ютиб юборди