Microsoft корпорацияси 14 октябрдан Windows 10 операцион тизимини қўллаб-қувватлашни тўхтатди. Компания барча фойдаланувчиларга ўз қурилмаларини Windows 11 тизимига янгилашни тавсия қилмоқда.
14 октябрдан бошлаб тизим ва ўрнатилган дастурлар учун хавфсизлик янгиланишлари ҳамда техник ёрдам хизмати расман тугатилди. Windows 10 ишлашда давом этади, аммо янгиланишларсиз қолиши туфайли хавфли дастурлар ва вирусларга қарши ҳимояси заифлашади.
Шунингдек, ёзда Microsoft компанияси 2026 йилгача Windows 10да Microsoft 365 иловалари учун янгиланишлар берилишини тўхтатишини эълон қилганди. Бу иловалар қаторига Outlook, Teams, Office, OneDrive ва SharePoint киради. Муддат тугагач, ушбу дастурлар ишлашда давом этади, бироқ уларнинг барқарор ишлашини компания кафолатламайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!