date

Равшан Ирматов ФИФА қўмитасига тайинланди: Ўзбекистон учун катта ютуқ

Равшан Ирматов ФИФА қўмитасига тайинланди: Ўзбекистон учун катта ютуқ

Сўнгги йилларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) халқаро миқёсдаги нуфузини сезиларли даражада ошириб келмоқда. ФИФА билан самарали ҳамкорлик натижасида мамлакатимиз нафақат йирик мусобақалар мезбонига айланди, балки ташкилотнинг муҳим тузилмаларида ҳам ўз вакилларига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Ўзбекистон илк бор ФИФА даражасидаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Шунингдек, 2027 йилда ёшлар ўртасидаги мундиал ҳам юртимизда ўтказилади. Бу Ўзбекистоннинг футбол соҳасидаги нуфузи ва халқаро ишонч даражасининг яққол кўрсаткичи саналади.

ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси — бугунги кунда энг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. У ВАР тизими, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд, рақамли мониторинг ва сунъий интеллект каби илғор ечимларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш билан шуғулланади.

ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025–2029 йиллар давомида ушбу қўмитанинг раиси ўринбосари сифатида фаолият олиб боради. Қўмитага эса ФИФАнинг футбол технологиялари бўйича директори Йоханнес Холцмуэллер раҳбарлик қилади.

Бундан ташқари, ЎФА бош котиби Аваз Максумов ФИФАнинг соҳил футболи қўмитасига, аёллар футболи бўлими раҳбари Юлия Панина эса аёллар миллий терма жамоалари мусобақалари қўмитасига аъзо этиб тайинланди.

Бу тайинловлар нафақат шахсий ютуқ, балки Ўзбекистон футболи учун халқаро майдондаги янги босқич ҳисобланади. Мамлакатимиз эндиликда ФИФА ичида ҳам инновациялар ва замонавий футбол ривожига ҳисса қўшадиган муҳим марказлардан бири сифатида кўрила бошлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Ирматов ФИФА қўмитасига тайинланди: Ўзбекистон учун катта ютуқ