00:30 / 30.07.2021
1 319

Эртага қайси спортчиларимиз Токио-2020 да иштирок этади?

Эртага қайси спортчиларимиз Токио-2020 да иштирок этади?

Фото: Valery Sharifulin/TASS

30 июль куни Ёзги Олимпиаданинг еттинчи кунги баҳслари ўтказилади. Эртанги баҳсларда яна 5 нафар ўзбекистонлик спортчи 4 спорт тури бўйича ўз омадини синаб кўради.


Шу кунги баҳсларда Ўзбекистон бокс жамоасининг 2 нафар вакили рингга чиқади, дзюдо жамоасининг энг оғир вазнли вакили Бекмурод Олтибоев медал учун курашади.
+100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Олтибоевнинг биринчи жанги Тошкент вақти билан соат 7:25да бошланади. Унинг илк рақиби мўғулистонлик Дууренбаяр Улзибаяр бўлади.

Ўзбекистонлик боксчилар орасида биринчи бўлиб чоракфиналга йўлланма олган Бобо-Усмон Ботуровни (-69 кг) соат 8:35да бошланадиган жиддий жанг кутмоқда. У яримфинал йўлланмаси учун ўзининг эски таниши, буюк британиялик Пэт Маккормак билан баҳс олиб боради. 2019 йил кузида Екатеринбургда ўтган жаҳон чемпионати яримфиналида кечган ўзаро жангда буюк британиялик спортчининг қўли баланд келганди.

Ўзбекистон аёл боксчилар жамоасининг Олимпиададаги сўнгги вакили Райҳон Қодирова (-60 кг) нимчорак финалдан иштирокини бошлайди. Унинг илк рақиби конголик Наомие Юмба бўлади. Жанг бошланиш вақти соат 13:15.

Шу кунги мусобақаларда енгил атлетикачилар ва сузувчилардан ҳам бир нафардан вакил иштирок этади.
Соат 16:05да уч ҳатлаб сакраш баҳсларида Роксана Худоёрова ўз омадини синаб кўрса, соат 16:34да Наталя Критинина 50 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича баҳсларни бошлайди.

Ўзбекистон Токио-2020 Олимпиадасига спортнинг 17 туридан 71та йўлланма билан келганди. Шу вақтгача 41 спортчи ўз иштирокини якунлаб бўлди, таэквондочилар битта олтин, дзюдочилар битта бронза медал қўлга киритишган. Боксчилар жамоасининг 11 нафар вакилидан 5 нафари иштирокини давом эттирмоқда. Шунингдек, спорт курашларида 8 нафар, енгил атлетикада 7 нафар, дзюдода 2, оғир атлетикада 2, замонавий бешкурашда 2, бадиий гимнастикада 2, сузишда 1 ва ўқ отишда 1 нафардан вакил қолган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Эртага қайси спортчиларимиз Токио-2020 да иштирок этади?
[/banner_pushhouse