Ўзбекистонда фаолият юритувчи алоқа операторларига аҳолига кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари сифатини яхшилаш вазифаси топширилди, деб Kun.uz ёзмоқда.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда, телекоммуникация операторлари раҳбарлари эътибори бу соҳадаги хизматлар сифатини яхшилаш муаммосига қаратилди.
Унда, мобил интернет ва мобил алоқа сифатини доимий равишда назорат қилиш зарурлиги уқдирилган.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи давлат инспекциясига кўрсатилаётган алоқа хизмати сифатини аниқлашнинг янги, замонавий усулларини қисқа муддатда ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Шу билан бирга, мижозларга хизмат кўрсатувчи ахборот марказлари ходимларининг мурожаатлар ва аризалар бўйича хизмат кўрсатиш бўйича профессионаллигини ошириш лозимлиги таъкидланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди