Хакерлар Wi-Fi сигнали орқали PIN-кодни аниқлаш усулини топишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хакерлар Wi-Fi сигнали орқали PIN-кодни аниқлаш усулини топишди

  • Технология
  • 12-11-2016, 22:11
  • 1 217
  • Хакерлар Wi-Fi сигнали орқали PIN-кодни аниқлаш усулини топишди

    Одатда, телефонни блоклаш учун PIN-код ёки бармоқ изи сканеридан фойдаланамиз. Бироқ сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, бундай усуллар ҳам телефонни ташқи хавфдан яхши ҳимоя қилолмаслиги мумкин экан.

    Terabayt.uz сайти ёзишича, хакерлар Wi-Fi сигнали орқали смартфондаги PIN-кодни аниқлаш усули топишди. Хакерлар бунинг учун қалбаки Wi-Fi нуқтасини яратишади ва узатилган сигнал ёрдамида фойдаланувчи ишлатадиган PIN-кодни билиб олишади. Бунинг оқибатини англаш эса у қадар мураккаб эмас.

    Жараён WindTalker дастури ёрдамида амалга оширилади: у бошқа хакерлик дастурларидан фарқли ўлароқ, фойдаланувчи босадиган тугмаларнинг товушини ҳам аниқлаш имкониятига эга. Буларнинг барчаси Wi-Fi тармоғи орқали бажарилади.

    Албатта, бундан хавотирга тушиш керак эмас. WindTalker дастури самарали ишлаши учун бир қатор муайян созлама ва шароитлар талаб этилади. Шундай бўлса-да, бу маълумот смарт қурилма фойдаланувчилари учун аҳамиятли. Айниқса, жамоат жойларидаги бепул Wi-Fi тармоқларга уланганда ҳушёр бўлиш керак.

    loading...