Xiaomi компанияси MiPad 3 планшетини тақдмотга тайёрламоқда. Сериядаги янги планшет аввалги моделлар сингари Android платформасида эмас, балки Windows 10 дастурида ишлайди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Xiaomi MiPad 3 планшетига 7,9 дюймли аниқлиги 2048х1536 пиксель бўлган дисплей, USB Type-C порти, бармоқ изи сканери, 16 Мпли асосий ва 8 МПли олд камера ўрнатилади.
Қурилма еттинчи авлоддаги Intel Core M3-7Y30 процессорида фаолият кўрсатиши маълум қилинган. Модель 8 ГБ оператив хотира ва модификация версиясига қараб 128 ГБ ёки 256 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Шунингдек, ечиладиган клавиатура ҳам баъзи версияларда кўзда тутилиши мумкин. Аккумуляторининг сиғими – 8290 мА/соат.
Шу билан бирга, Xiaomi MiPad 3 тўлиқ металл корпус билан ўралиши айтилмоқда.
Нархи 128 ГБли версия учун 290 долларни, 256 ГБли версия учун эса 330 долларни ташкил қилади. Планшет расман 30 декабрда намойиш этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди