Twitter ижтимоий тармоғи қисқа видеолар ёзиш учун мўлжалланган Vine сервиси ишини 2017 йил январда тиклашини маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти. Vine Camera дастурида эски функциялардан ҳаммаси ҳам бўлмайди.
Vine вакиллари ўзларининг Medium’даги блогида Vine Camera дастурида 6 сониялик видеони ёзиш ва уни цикллаштириш имконияти сақлаб қолинишини ёздилар. Ёзувларни алмашиш имкониятига тақиқловлар қўйилади: уларни бевосита Twitter‘да чоп этиш ёки смартфонда сақлаш мумкин бўлади.
Компанияда маълум қилинишича, дастурда бошқа фойдаланувчиларнинг ёзувлари тасмаси ва баъзи ижтимоий функциялар – лайк ва изоҳлар бўлмайди. Vine Camera ёрдамида қилинган эски ёзувлар дастурда ва сервис сайтида очилади.
Октябрда Twitter вакиллари видеосервиснинг "яқин ойларда" ёпилишини айтишган. ОАВ ноябрда компания Vine’ни 10 млн долларга сотмоқчилигини маълум қилган. Бу орада Россиянинг циклланган видеоларни ёзиш сервиси Coub Vine фойдаланувчиларини миграция қилиш функциясини ишга туширган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади