Австриянинг энг яхши меҳмонхоналаридан ҳисобланадиган Romantik Seehotel Jägerwirt хакерларга биткоинлар орқали 1,6 минг евро тўлаганлигини тасдиқлади. Хакерлар меҳмонхонага тегишли электрон калитлар тизимини бузгалиги боис, юзлаб меҳмонлар хоналарда қамалиб қолган, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Тўрт юлдузли мазкур меҳмонхона кўл ёқасида жойлашган, замонавий технологиялар билан жиҳозланган. У бошқа меҳмонхоналарни ҳам бундай хакерлик ҳужумидан огоҳлантириш учун мазкур ҳолат ҳақида хабар берган.
Меҳмонхонанинг электрон тизимларига ҳозиргача 3 маротаба киберҳужум уюштирилган. Сўнгги жиддий хакерлик ҳужуми оқибатида юзлаб одамлар хоналарда ёпилиб қолган, меҳмонхона маъмурияти эса эшикларни очиш учун янги карталарни дастурлашга имкон топмаган. Энг қизиғи, ушбу ҳужум меҳмонхонанинг бронлаш ва касса электрон тизимларига ҳам салбий таъсир кўрсатган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди