Instagram’да бирйўла бир неча фото жойлаштириш имконияти пайдо бўлади. Мазкур функция дастурнинг Android учун бета-версиясига қўшилди, дея хабар беради «Дарё».
Ҳозир бир неча фотони фақат реклама берувчилар жойлаштириши мумкин, лекин яқин орада бу функциядан барча фойдаланиши мумкин бўлади. iOS учун Instagram’да ҳам шундай имконият пайдо бўлиши кутилмоқда.
Постга бир неча сурат ёки видеони қўшиш учун бармоқни биринчи суратда ушлаб туриш лозим. Шундан сўнг ўнтагача фото ёки видеони танлаш, уларга бир хил ёки турли фильтрларни қўллаш ва шундан сўнг галерея тарзида жойлаштириш мумкин.
The Verge экспертлари Instagram келажакда оммавий ижтимоий тармоқларнинг бошқа функциялари, жумладан, репостлар, жонли видеотрансляцияларни ҳам қўллашига умид билдирмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади