Opera Mini Google Play’дан энг кўп кўчириб олинган илова бўлди

  • Технология
  • 6-05-2015, 17:57
  • 1 417
  • Opera Mini Google Play’дан энг кўп кўчириб олинган илова бўлди

    Opera Software компаниясининг хабар беришича, Opera Mini Google Play онлайн дўконидан энг кўп кўчириб олинган илова бўлди, деб ёзади Kun.uz.
    Дунёнинг 9 мамлакатида браузер бу кўрсаткич бўйича 1-ўринни эгаллади, яна 18 мамлакатда эса топ учликка кирди. Бу мамлакатлар аҳолисининг умумий сони 2 млрд кишидан ошади.
    Компания бош директори Ларс Бойлесеннинг таъкидлашича, бир кун ичида иловани 1 млн фойдаланувчи кўчириб олган.