09:17 / 08.02.2017
6 266

Хитой 40 метрли қаноти бор ўзиучар қурилмани очиқ фазода синамоқчи

Хитой 40 метрли қаноти бор ўзиучар қурилмани очиқ фазода синамоқчи

2017 йилда Хитой пилотсиз ўзиучар қурилмани очиқ фазода синаб кўради. Хитойнинг аэрокосмик аэродинамикаси Академиясининг (ХААА) маълумотларига кўра, мазкур учувчи объектнинг қанотлари узунлиги 40 метрдан ошади ва у қуёш энергияси ёрдамида ишлайди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

ХААА бош инжинери Ши Веннинг таъкидлашича, ўзиучарнинг қанотлари Boeing 737 авиалайнери қанотларидан узун. Қурилма одатий шароитдаги синовлардан яхши ўтди, деб хабар беради ОАВга Ши Вен.

Шунингдек, бош инженер янги ўзиучар қурилманинг фазода учиш синовларининг аниқ вақтини маълум қилиб, одатда бундай дронлар 20 дан 30 километргача бўлган баландликда, соатига 150-200 км тезликда уча олишини маълум қилди. Мазкур қурилмадан радиолокация кузатув ишларида, ҳаво разведкасида, табиий офатлар мониторинги ва алоқа узатишда фойдаланиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитой 40 метрли қаноти бор ўзиучар қурилмани очиқ фазода синамоқчи