Тармоқда 2017 йилнинг куз мавсумида тақдим этиладиган Samsung Galaxy Note 8 смартфонининг хусусиятларига оид маълумотлар пайдо бўлди. Playfuldroir порталига таяниб Кун.уз қурилманинг схемали тасвирини чоп этди.
Смартфон ҳошиясиз 6,4 дюйм 4К-дисплейга эга бўлади. Экран томонлари нисбати Galaxy S8'никига ўхшайди, яъни - 18,5Х9. Унда ҳам Galaxy S8 қурилмасига ўхшаб Home тугмаси бўлмайди, шу боис бармоқ излари сканери қурилманинг орқа томонига кўчирилиши мумкин.
Қурилманинг пастки қисмида USB Type-C, mini-jack қулоқчинлари уланадиган жой, шунингдек S-Pen стилуси учун слот жойлашган. Тепа қисмида SIM-карта ва эҳтимол, хотира картаси учун слот ҳамда иккинчи динамик жойлашади.
Бундан ташқари, қурилма Samsung компанияси 21 мартда намойиш қилган Bixby овозли ассистентига эга бўлади. Ишлаб чиқарувчи бу ассистент бозордаги муқобилларнинг орасида энг ақллиси экани ва бошқа компаниялар қарорларидан ажралиб туришини таъкидламоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди