Кроссворд ечиш мияга узоқ истиқболда ижобий таъсир кўрсатиб, ақли заифликнинг олдини олишда ёрдам беради. Бу ҳақда тадқиқот ўтказган Эксетер университети мутахассисларининг ҳисоботи Альцгеймер уюшмаси халқаро конференциясида тақдим этилди. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб «Дарё» хабар берди.
Тадқиқотга 50 ёшдан ошган 17 минг соғлом инсон жалб қилинди. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, кроссворд ишлаганлар диққатни жамлаш ва мушоҳада юритиш бўйича вазифаларни энг яхши бажарган. Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, кроссворд ишқибозларининг мияси қолганларникига нисбатан ўн йилга ёшроқдай ишлайди.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, ҳаёт тарзининг бундай ўзига хосликларини аниқлаш жуда муҳим, негаки улар Альцгеймер хасталиги ҳамда ақли заифликнинг бошқа шаклларига қарши профилактик чора сифатида ишлатилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди