Америкалик олимлар саратон ҳужайралари устидан ғалабага эришганлигини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Америкалик олимлар саратон ҳужайралари устидан ғалабага эришганлигини эълон қилди

Технология 27-08-2015, 18:43 860
Америкалик олимлар саратон ҳужайралари устидан ғалабага эришганлигини эълон қилди

Американинг Флорида штати олимлари саратон ҳужайраларини нормал ҳолатга қайтаришни ўрганди. Бу ҳақда «Nur.kz»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

Жумладан, бу кўкрак, ўпка ва қовуқ саратонига тааллуқлидир. Бу муваффақият ҳақида Жексонвиллдаги Майо тадқиқот клиникасининг Панагиотис Анастасиадис бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи эълон қилди.

Олимларнинг ўзлари яратилган механизмни автомашинанинг тормоз тизимига ўхшатди.

«Биз яна тормозни ёқиб, ҳужайраларни нормал вазифасини қайта тиклашимиз мумкин», — дейди мутахассислардан бири. Саратон ҳужайраларида уларнинг фаол бўлиниши ва ёмон сифатли ўсмаларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган вазифаси қайта тикланади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.