Apple компанияси LTE'ни қўллаб-қувватловчи Watch Series 3 номли "ақлли" соатларини тақдим этди. Янги соатларда қўнғироқларни амалга ошириш имкони мавжуд. Компаниянинг расмий сайтида жонли равишда узатилаётган янги қурилмалар тақдимоти айнан смарт-соатлар намойишидан бошланди. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, бугунга келиб Apple Watch жаҳон бозорида энг талабгор соатга айланган.
Series 3 соатларига sim-карта ўрнатишга ҳожат йўқ, LTE-тармоқ учун махсус ўрнатилган чип масъул бўлади. Унинг янги процессори эса соатнинг 70 фоизга тез ишлашини таъминлайди.
Шунингдек тақдимотда маълум қилинишича, бу соатларда қулоқчинларда қўшиқ эшитиш имкони яратилган.
Янги "ақлли" соатларда юрак фаолиятини кузатиш имкони яратилди. Муаммо аниқланса, Standford'га боғланиб, маълумотларни йўллаш имкони пайдо бўлди.
Компания соатларни уч хил рангда намойиш этди. Шуниси диққатга сазоворки, спорт билан шуғулланувчилар учун соатнинг махсус версиялари мавжуд.
Таъкидлаш жоизки, Series 3 соатлари экологик тоза маҳсулотлардан яратилган.
Уяли алоқа хизматини қўллаб-қувватловчи смарт-соатлар нархи - 399 доллар (модуль билан) ва 329 доллар (модулсиз).
Apple Watch Series 3 соатларига 15 сентябрдан буюртма бериш мумкин, сотувлар эса 22 сентябрда бошланади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади