Ал-Қудсдаги Яҳудий университети олимлари оқсил, углевод ва ёғлар ҳамда наноцеллюлозани диабетиклар, спортчилар ва вегетарианлар учун хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотларига айлантирувчи 3D-принтерни яратишди, деб ёзади Кун нашри.
Олимлар Одеда Шосейова ва Идо Браславски яратган принтер ҳозирча фақатгина хамирни босишни билади, бироқ турфа хил егуликларни босиш салоҳиятига эга.
Бундай босма учун олимлар калорияларни сақламайдиган натурал тола – наноцеллюлозани яратишди. Улар бу моддани бир неча йил давомида ўрганиб, инсоннинг овқат ҳазм қилиш тракти уни ҳазм қила олиши ҳақидаги хулосага келишган. Олимлар бу моддани оқсил, углевод, ёғлар, антиоксидантлар ва витаминлар бўлган картрижларда аралаштиришмоқчи.
Бу 3D-принтерлар картриж ичидаги масаллиқларни инфрақизил лазер билан қиздириб ва унга компьютер дастури томондан танланган озиқ-овқат хом ашёси шаклини беради. Ҳарорат таъсирида наноцеллюлоза картриждаги масаллиқлар билан бирлашади, лазер билан ишлов бериш босилган таомга пишган, қовурилган ёки грилда тайёрлангандек кўриниш беради. Олимларнинг фикрича, истеъмолчилар бундай кўринишдаги таом билан синтетик таом тановул қилишаётгани фикрига осонроқ кўникадилар.
Олимлар шу тариқа озиқ-овқат 3D-технологиясидаги "Таомни босишнинг ўзи нима кераги бор?" деган бош саволга жавоб бера олдилар. Уларнинг фикрича, бундай таомлар қатъий парҳезга риоя қилувчилар: вегетарианлар, диабетиклар, спортчилар, аллергияга мойил бўлганлар, хуллас нима еяётганига жуда эътиборли бўлиши керак бўлган барча учун керакдир.
Ихтиро муаллифлари егуликларни принтерларда босиш жараёнини тижоратлаштириш имкониятини сармоячилар билан муҳокама қилмоқдалар. Агар ҳаммаси рисоладагидек кетса, бундай 3D-принтерлар умумий овқатланиш жойларида 2 йил ичида, хонадонлар ошхоналарида эса 5 йилдан кейин пайдо бўлади.
"Ҳаммаси биттада" янги концепциясини Soylent компанияси илгари сурмоқда. Компаниянинг таъкидлашича, у ишлаб чиқарадиган эрувчи кукунда инсон учун барча зарур озуқа моддалари бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида сув тошқинлари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди