08:00 / 13.12.2017
5 378

Германия 2017 йил шамолдан энергия олишда рекорд қўяди

Германия 2017 йил шамолдан энергия олишда рекорд қўяди
Германиянинг FA Wind ташкилоти ГФР йил охиригача шамол электрстанцияларини ўрнатиш бўйича рекорд ўрнатади. FA Wind ҳисоб-китобларига кўра йил охиригача мамлакатда 5,9 ГВтдан 6,2 ГВтгача бўлган шамол қувватлари фойдаланишга топширилади.

Умуман 2017 йил 1 январидан 30 сентябргача ГФРда 1430 та шамол турбинаси ўрнатилган. Уларнинг қуввати 4,160 ГВтни ташкил этади. Янги қурилмаларнинг қарийб чорак қисми Қуйи Саксонияга жойлаштирилган.

ReNews хабарига кўра турбиналарнинг аксарияти реконструкция чоғида ўрнатилган. Ўтган ойлар мобайнида 5516 МВт лик ускуналар ишга туширилган. Бунда ҳукумат 2017-2019 йиллар оралиғида атиги 2,8 ГВт кўрсаткичга эришишни режалаштирган эди.

Рақамларга мурожаат қилинса, ШЭС Германиядаги қайта тикланувчи электр манбаларидан энергия ишлаб чиқаришда энг катта улушни ташкил этади. Сўнгги маълумотларга кўра, бир йилда шамол электрстанциялари 94 ТВт*с электр энергияси ишлаб чиққан. Таққослаш учун биоёқилғи 44 ТВт*с, қуёш панеллари — 38 ТВт*с электр энергия ишлаб чиқарган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Германия 2017 йил шамолдан энергия олишда рекорд қўяди