SkyPower Global компанияси (Канада) Ўзбекистонда қуёш электр станциялари қурилиши учун 1,3 миллиард доллар инвестиция киритади. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг Телеграмдаги каналида хабар берилмоқда.
Хабар қилинишича, «Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, хорижий инвестор ўз маблағлари ва мустақил жалб этиладиган кредитлар ҳисобидан фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектларни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш, эгалик қилиш ва фойдаланиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширади.
Қуёш электр станцияларини Тошкент, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида қуриш режалаштирилган.
Мазкур вилоятлар ҳокимликлари май ойи охирига қадар ушбу лойиҳани амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратишлари лозим.
Ушбу лойиҳа билан шуғулланувчи компанияларга божхона ва солиқ тизимида имтиёз ва енгилликлар берилади.
Ўзбекистон 2021 йилгача умумий қуввати 500 МВтли бешта фотоэлектр станцияси қуришни режалаштирган.
2016 йил декабрда Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology Co. Ltd компанияси Самарқанд вилоятида Марказий Осиёдаги биринчи фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендерни ютиб олганди. У йилига 200 миллионов кВт/с электр энергияси ишлаб чиқаради.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, республика энергия салоҳияти 51 миллиард тонна нефть муқобилидан ортиқроқдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради