2015-йилнинг энг шов-шувли ребрендинглари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2015-йилнинг энг шов-шувли ребрендинглари

Технология 3-01-2016, 16:26 975
2015-йилнинг энг шов-шувли ребрендинглари

2015 йил бир қатор, хусусан, Google, Sbarro ва Johnnie Walker каби жаҳонга машҳур брендларнинг ребрендинги билан ёдда қолди, дея хабар бермоқда «Daryo.uz».

2015-йил якунларига кўра, янгиланган жаҳон брендлари ўнлигини тайёрлаган Бусинесс Инсидер нашрининг қайд этишича, янги логотип кўҳна брендга янги ҳаёт бағишлаши мумкин.

10-ўрин: International House of Pancakes (IHOP)

АҚШдаги оилавий нонушталарга ихтисослашган ресторанлар тармоғи. Мазкур тармоқ ўз қуймоқлари ва омлетлари билан мижозлар меҳрини қозонган. Тармоқнинг АҚШ ва Канадада 1,5 мингдан ортиқ шохобчалари бор. 2012-йили Дубайда ҳам очилган.
9-ўрин: OpenTable

АҚШдаги 31 мингдан ортиқ ресторанларда жой банд қилиш имконини берувчи, 1998-йилда асос солинган онлайн сервис.
8-ўрин: Turner

Америкадаги кабел медиаконгломерати, Time Warner компанияси таркибига киради. Компания CNN, HLN, TBS, TNT, Cartoon Network ва бошқа шу каби АҚШнинг йирик телеканалларига эгалик қилади.
7-ўрин: Sbarro

Асосан Италия ва Америка миллий таомларига ихтисослашган пицсериялар тармоғи.
6-ўрин: Emerald Nuts

Diamond Foods компаниясининг ёнғоқ асосидаги эрмак егуликларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлинмаси.
5-ўрин: Ritz-Carlton

Люкс тоифасидаги меҳмонхоналарнинг халқаро тармоғи. Тармоқ жаҳондаги энг йирик меҳмонхона холдинги — Marriott International’нинг шуъбаси ҳисобланган Ritz-Carlton Hotel Company томонидан бошқарилади.
4-ўрин: Google Ventures

Alphabet (собиқ Google)нинг инвестициявий бўлинмаси. Компания инвестициялар бозорини ўрганиб боради ва қайси стартапларга сармоя киритиш борасида қарор қабул қилади.
3-ўрин: Johnnie Walker

Diageo’га тегишли ва бутун жаҳонга машҳур виски бренди. Компания Red Label, Black Label, Blue Label каби номлар остида вискилар ишлаб чиқаради.
2-ўрин: Spike

Америкадаги кабел телеканали, Viacom медиахолдинги таркибига киради. Асосан кўнгилочар дастурлар намойишига ихтисослашган
1-ўрин: Google

Йилнинг энг яхши ребрендинги — Google Inc.’ни алоҳида таърифлаш, таништириш шарт эмас. Компаниянинг аввалги логотипи 17 йил давомида хизмат қилди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.