Миллиардер Карл Икан Apple’ни триллион доллардан зиёдга баҳолади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Миллиардер Карл Икан Apple’ни триллион доллардан зиёдга баҳолади

Технология 12-02-2015, 12:46 1 036
Миллиардер Карл Икан Apple’ни триллион доллардан зиёдга баҳолади

Миллиардер ва инвестор-активист Карл Икан Apple акцияларининг ҳар бири 216 доллардан сотилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу бутун компанияни 1,3 триллион долларга баҳолаш имконини беради, деб ёзади Reuters.

11 февраль, чоршанба куни Nasdaq’даги савдолар ёпилишида Apple акциялари нархи 124,88 долларга, компания капитализацияси эса 716 миллиард долларга тенг эди.

Икан сўзларига кўра, Apple қимматли қоғозлари акция даромадидан тахминан 20 марта қимматроқ сотилиши керак, бу компания эгалик қиладиган акцияларнинг ҳар бирини 22 доллардан ҳисоблаганда деярли 216 долларга тенгдир.

«Айнан шунинг учун биз умумий қиймати 6,5 миллиард долларлик қарийб 53 миллионта акцияга эгалик қилишда давом этмоқдамиз ва бирорта ҳам акцияни сотиб юбормадик», — дейилади Иканнинг мактубида.

Манба: www.daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.