
Beeline «Учинчи авлод» лойиҳаси тақдимоти кўламига Тошкент ахборот технологиялари университетининг III ва IV босқич талабалари билан бўлиб ўтган учрашув ҳақида маълум қилади. Олийгоҳ талабалари саволларига Unitel‘нинг ахборот технологиялари бўйича директори Евгений Когай, транспорт тармоғини режалаштириш ва оптимизация қилиш бўлими бошлиғи Лазарь Шеметов ва ҳодимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш дирекциясининг мутахассислари жавоб беришди.
Эслатиб ўтамиз, “Учинчи авлод” стажировка дастурида иштирок этиш учун аризалар [email protected] электрон манзилига Ўзбекистоннинг барча олийгоҳларидаги III ва IV курс талабалардан, шунингдек, яхши ўзлаштириш даражасига эга бўлган магистрантлардан қабул қилинади. 2016 йилда дастур доирасида тижорат дирекцияси, техник дирекцияси, ахборот технологиялари дирекцияси, шунингдек шартномалар тузиш ва логистика хизмати бўлимида амалиёт ўташ очилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар