date

Meta ва Amazon келишуви NVIDIA ҳукмронлигига зарба бериши кутилмоқда

Meta ва Amazon келишуви NVIDIA ҳукмронлигига зарба бериши кутилмоқда

"Meta" корпорацияси ўзининг сунъий интеллект тизимларини ривожлантириш учун "Amazon" компаниясининг миллионлаб хусусий протсессорларидан фойдаланиш бўйича шартнома имзолади. Мазкур келишув доирасида AWS Гравитон чиплари сунъий интеллект агентларининг мураккаб вазифаларини бажаришга йўналтирилади. Бу қадам технология оламида график протсессорлардан (GPU) кўра марказий протсессорларга (CPU) бўлган эҳтиёж ортаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Гравитон чиплари махсус равишда реал вақт режимида мантиқий хулосалар чиқариш, код ёзиш ва қидирув каби ҳисоблаш қувватини талаб қилувчи жараёнлар учун мўлжалланган. Ушбу ҳамкорлик "Meta"нинг ўз маблағларини "Google Cлоуд" каби рақобатчилардан кўра кўпроқ AWS экотизимига йўналтиришига хизмат қилади. Аввалроқ "Meta" ва "Google" ўртасида 10 млрд долларлик шартнома имзоланган эди.

"Amazon" раҳбари Энди Жасси ўзининг акциядорларга йўллаган мактубида корхоналар сунъий интеллект соҳасида нарх ва унумдорликнинг мақбул нисбатини қидираётганини таъкидлади. Компания ушбу йўналишда "Nvidia" ва "Intel" билан рақобатлашишни мақсад қилган. Ҳозирда "Amazon" нафақат процессорлар, балки сунъий интеллектни ўқитиш учун мўлжалланган Траиниум чипларини ҳам фаол ривожлантирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Meta ва Amazon келишуви NVIDIA ҳукмронлигига зарба бериши кутилмоқда