
Янги Зеландиянинг Окленд университети ва Хитойнинг Сямен университети олимлари олиб борган халқаро тадқиқот натижалари кўпчиликни ҳайратга солди, деб хабар берди Science Daily.
Тадқиқот 15 йил давомида 26 мамлакатдан олинган маълумотларга таяниб, электромобилларнинг ҳақиқий экологик таъсирини таҳлил қилди.
Электромобиль бензиндан ҳам зарарлими?
Агар мамлакат электр тармоғи асосан қазилма ёқилғилар — нефть, кўмир ёки газга боғлиқ бўлса, электромобиллар бензинли машиналарга қараганда ҳам кўпроқ зарар етказиши мумкин.
“Электромобиллар фақат энергия тозалигига боғлиқ. Универсал ечим эмас”, — дейди тадқиқотчи Стивен Полетти.
Қачон фойда келтиради?
Агар электр энергиясининг камida 50% қисми шамол, қуёш ёки ГЭС каби тоза манбалардан келса, электромобиллар чиқиндиларни камайтиради.
Бу ҳолат ҳозирча фақат айрим мамлакатларда амалга ошяпти:
- Янги Зеландияда “яшил” энергия улуши 80% дан юқори
- Аммо глобал кўрсаткич ҳали 30% атрофида
Батареялар, қувват ва муаммолар
Электромобиллар батареялари ишлаб чиқариш жараёни ҳам карбон из қолдиради. Агар уларни қазилма ёқилғи билан ишлайдиган ток билан қувватласангиз, натийжа манфийга айланиши мумкин.
Яъни, “яшил” деб харид қилаётган автомобиль, ифлос ток билан “қара”га айланиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Тадқиқот хулосаси аниқ:
- Фақат электромобил эмас, энергетика ислоҳоти ҳам зарур;
- Қайта тикланувчи манбаларни кўпайтириш;
- Электр тармоқларини модернизация қилиш;
- “Ақлли шаҳарсозлик” ва узлуксиз сақлаш тизимларини жорий этиш.
Сиз нима деб ўйлайсиз: электромобилларни харид қилишдан аввал — энергия тозалигини ўйлаш керак эмасми? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар