date

Дель Пьеро: "Ювентус"нинг муаммоси мураббийда эмас

Дель Пьеро: "Ювентус"нинг муаммоси мураббийда эмас
Афсонавий "Ювентус" футболчиси Алессандро Дель Пьеро жамоанинг ҳозирги мавсумдаги муваффақиятсизликларини шарҳлаб ўтди. Якшанба куни “Бьянконери” Римда “Лацио”дан минимал ҳисобда мағлубиятга учраб, кетма-кет учинчи ўйинда ютқазди.

Турин клуби саккизта ўйинда кетма-кет ғалаба қозона олмаяпти. Матбуотда эса мураббий Игор Тудорнинг истеъфоси ҳақида фаол муҳокамалар давом этмоқда.

"Менинг фикримча, муаммо фақат Тудор билан боғлиқ эмас. Бу анча мураккаб масала. Гап жамоанинг қандай ташкил этилгани, футболчиларнинг ўзаро тушуниши ва уларнинг ўйин сифати ҳақида. Муваффақиятсиз натижалар фонида футболчилар ўзларини тобора ёмонроқ ҳис қилишмоқда," – деди Дель Пьеро "Газета.Ру" билан суҳбатда.

А Серия турнир жадвалида "Ювентус" саккизта ўйин натижасига кўра 12 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дель Пьеро: "Ювентус"нинг муаммоси мураббийда эмас