21:09 / 03.09.2018
16 876

«Telegram»нинг биз билмаган 10 та имконияти (фото)

«Telegram»нинг биз билмаган 10 та имконияти (фото)
Telegram мессенжерининг кўпчиликка маълум бўлмаган функциялари билан Kun.uz нашри таништирди.

1. Муҳим нарсаларни “Танланган”да сақлаш

“Танланган” бўлими ўз-ўзингизга хабар юбориш имкониятини беришини ҳамма ҳам билмайди. Унинг ёрдамида файл, фото ва оддий ҳаволаларни компьютердан смартфонга юбориш қулай.

Бу бўлим Telegram’дан фойдаланиладиган барча қурилмалар учун умумий алмашиш буфери ролини бажариши мумкин.

2. Хабарларни сездирмай ўқиш

Янги хабарни очишингиз билан уни юборган одамда хабар кўрингани ҳақидаги белги пайдо бўлади. Telegram’нинг мобил кўринишида суҳбатдошингизга билдирмай, у юборган хабарни ўқиш мумкин.

Хабарни олганингиз заҳоти уни очманг ва смартфонда учиш режимини ёқинг. Кейин эса хабарни очинг, уни ўқиб, Telegram’ни ёпинг. Кейин эса учиш режимини ўчириш ва иловани яна ишга тушириш мумкин. Агар барини тўғри бажарган бўлсангиз, суҳбатдошингиз унинг хабарини ўқиганингизни кўрмайди.

3. Видеони “суратда сурат” режимида томоша қилиш

Мессенжернинг мобил кўринишида YouTube-видеони чатнинг ўзида томоша қилиш мумкин. Бунинг учун ҳавола ёнида акс этган превью-расм устига босишнинг ўзи кифоя. Ҳамма ҳам видеони “расмда расм” режими, яъни барча чатларнинг устидаги кичик ойнада ишга тушириш мумкинлигини билмайди

Бунинг учун роликни Telegram’да ишга туширинг ва унинг тепасидаги тўғри-тўртбурчак шаклидаги белгига босинг. Пайдо бўлган ойнани жойдан-жойга олиш мумкин, бироқ ўлчами ўзгармайди.

Бу режим бир вақтнинг видео кўриб, дўстлар билан ёзишиш имкониятини беради. У овоз тасвирга қараганда муҳимроқ бўлган вазиятларда айниқса фойдали. Чунки бу каби кичик экранда видео одатда аниқ кўринмайди.

4. Хабарга пайдо бўладиган огоҳлантиришнинг ўзида жавоб бериш

Ҳар бир янги хабарга ёзишга иловани очмаслик учун хабарноманинг ўзида жавоб бериш функциясидан фойдаланиш мумкин. Яъни матнни териш қисмига эга хабарга бошқа дастур ва иш столи устида матн терилади.

Бу функцияни фаоллаштириш учун созламаларда огоҳлантириш ва овозлар бўлимини изланг, у ердан эса “Пайдо бўлувчи огоҳлантириш”ни топинг. Агар “Ҳар доим кўрсатиш” белгиланса, янги хабар экран ўчган ёки блокланган ҳолида ҳам у ўзи ҳақида маълум қилади.

5. Аудиохабарни тугмани босмасдан ёзиш

Мессенжернинг мобил шаклида танланган чатда аудиохабар ёзиш учун микрофон белгисини босиш керак бўлади. Бу ҳеч кимга сир эмас. Бироқ ҳамма ҳам микрофон устига босгандан кейин бармоқни олмай, уни юқорига тортилса, ёзиш автоматик режимда давом этишини билмайди. Бу узун аудиохабарларни ёзишда жуда қулай.

6. Аудиохабарни автоматик тарзда ёзиш

Овозли хабарни тез ёзишнинг бошқа усули ҳам бор: бор-йўғи керакли чатни очиш ва смартфонни қулоққа тутиш. Қурилма экрани ўчади ва автоматик ёзиш бошланади.

Агар функция ишламаса, Telegram созламаларида ўчган бўлиши мумкин. “Яқинлаштирганда овозни ёзиш” функцияси ишлаётганини текширинг.

7. GIF-анимациялар тайёрлаш ва юбориш

Telegram’нинг мобил шаклида видеони юбориш функцияси бор. У тезда ролик суратга олиш, зарур бўлса уни кесиш, сифатни танлаш ва чатга юбориш имконини беради. Натижада MP4 форматидаги видеофайл пайдо бўлади ва босиш орқали ишга тушади.

Агар видеони тайёрлаш жараёнида кесиш менюсидаги микрофон белгисига босиб овоз ўчирилса, видеоёзув чатга GIF шаклида юборилади. У автоматик равишда ижро этилаверади.

8. Суратлар устига ниқоб жойлаштириш

Telegram’га сурат юборишда смарфонда тасвирни кадрлаштиришингиз, рангини ўзгартиришингиз, имзо қўшишингиз ёки турли қизиқарли стикер-ниқобларни ёпиштиришингиз мумкин. Бу кулгили парик, соқол, кўзойнак, ҳайвон қулоқлари ва бошқалар бўлиши мумкин.

Бундай стикерларни танлаш учун хабарни юбориш менюсида смартфон камераси ёрдамида суратга олинг. Кейин таҳрирлаш менюсида чўткага, кейин эса ниқоб белгисига босинг. Мессенжер томонидан таклиф этилган барча стикерларни айлантириш, шунингдек, уларнинг ўлчамини ўзгартириш мумкин.

9. Чатни пароль билан ҳимоя қилиш

Бу функция ёзишмаларни бегона кўзлардан яшириш имконини беради. У блокланмаган смартфонни кутилмаганда бирор ерда қолдирганингизда фойдали бўлади. Тасдиқлаш кодисиз ҳатто чатлар рўйхатини ҳам кўриш мумкин бўлмайди.

Функция “Код-пароль” деб номланади ҳамда махфийлик ва хавфсизлик созламаларида мавжуд. Чатлар рўйхатида тўрт белгидан иборат пароль яратилганидан кейин юқоридаги қулф белгисига босиш керак. Кейин иловани ёпишингиз ёки смарфтон экранини ўчиришингиз мумкин. Telegram’га киришдан аввал ўша пароль сўралади.

10. Хабарлари ўчирилган чатларни очиш

Telegram’даги чат ва контактлар рўйхати ҳали ҳам тартибга солинмаган. Уларнинг барчасидан янги хабарлар келганида ҳатто белгиланган каналлар хабарларини ўчириш ҳам қутқармайди.

Бу муаммони ечиш учун кўпчилик Plus Messenger каби муқобил мобил мижозларга ўтади. Унда чат, канал, бот ва бошқалар учун алоҳида ҳаволалар мавжуд. Бу ҳақиқатан ҳам қулай, бироқ десктоп шаклида бу қандай бўлади. Ечим мавжуд.

Созламаларни очинг, инглизча шаклни ёқинг ва workmode сўзини ёзинг. Ҳаракатни тасдиқлаш сўраладиган хабар пайдо бўлиши керак. Кейин дастур қайта ишга тушади ва чат ҳамда каналлар рўйхатида “Чатларни огоҳлантирмасдан яшириш” ёзуви пайдо бўлади. Унга босиш орқали огоҳлантиришлари ўчирилган барча чатларни яшириш имконияти пайдо бўлади.

Стандарт кўринишга қайтиш дастур созламаларида workmode буйруғи орқали амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Telegram»нинг биз билмаган 10 та имконияти (фото)