
"Ливерпул" бош мураббийи Арне Слот жамоасининг "Брентфорд"га қарши ўйинда мағлуб бўлиш сабаблари ҳақида гапирди. Учрашув Англия Премьер-лигасининг тўққизинчи турида бўлиб ўтди.
Euro-football.ru маълумотига кўра, мураббий натижага асосан биринчи бўлимдаги хатолар сабаб бўлганини таъкидлади. Арне Слотнинг сўзларига кўра, жамоа биринчи таймда ва иккинчи бўлимнинг айрим қисмларида тўғри ҳаракат қила олмади.
У жамоанинг ўйин давомида кўплаб хатоларга йўл қўйганини тан олди. Учрашув 3:2 ҳисобида "Брентфорд" фойдасига якунланди.
"Ливерпул" 2021 йилдан бери илк бор Англия Премьер-лигасида кетма-кет тўртта учрашувда мағлубиятга учради. Охирги олти ўйинда "Ливерпул" барча мусобақаларда беш бор мағлуб бўлди.
Жамоа сўнгги пайтда натижалари билан мухлисларини хафа қилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.