
"Барселона" марказий ҳимоячиси Роналд Арауҳо жамоадоши Пау Кубарси ҳақида фикр билдирди. Euro-football.ru ёзишича, Арауҳо ёш футболчининг профессионаллиги ва ўзини тутиши унга катта таассурот қолдирганини таъкидлади.
18 ёшли испаниялик Кубарси бир неча мавсумдан буён “Барселона” асосий таркибида муҳим роль ўйнаб келмоқда. Арауҳо, айниқса, Кубарсининг ёшига нисбатан юқори даражадаги профессионаллиги уни ҳайратга солганини айтди.
Кубарси жорий мавсумда барча мусобақаларда тўққизта учрашувда майдонга тушган. Унинг туғилган кунига январь ойида 19 йил тўлади.
Бугун Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги “Барселона” Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши “Сантяго Бернабеу” стадионида ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар