
Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо “Барселона” таркибидаги энг хавфли футболчини аниқлади. Унга кўра, “қаймоқранглилар” учун яқинлашиб келаётган “Эл-Класико”да ярим ҳимоячи Педрини тўхтатиш жуда муҳим ҳисобланади.
Euro-football.ru маълумотига кўра, Алонсо агар 22 ёшли футболчини ўйиндан чиқариб юбориш имкони бўлса, “Барселона” устидан устунликка эришиш осонлашишини таъкидлади. Хаби Алонсо “Реал” бош мураббийи сифатида илк бор “Эл-Класико”да иштирок этади.
У мазкур ўйинда жамоасининг ғалабасига эришиш учун Педрини назорат қилиш кераклигини қайд этди. “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги учрашув якшанба куни “Сантяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.
Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади. Педри сўнгги йилларда “Барселона”нинг асосий футболчиларидан бири бўлиб келмоқда.
Унинг майдондаги ҳаракати ва ўйинга таъсири “Эл-Класико” натижасига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
Хаби Алонсо Педрига қарши махсус режа тайёрлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар