22:18 / 14.05.2020
3 428

OnePlus 8 Pro телефон камераси пластик ортидаги нарсаларни ҳам кўрсатади (видео)

OnePlus 8 Pro телефон камераси пластик ортидаги нарсаларни ҳам кўрсатади (видео)
OnePlus 8 Pro телефони фойдаланувчилари қурилманинг камераси юпқа пластик ортидаги нарсаларни кўрсатишга қодирлигини пайқади, деб ёзади Meduza.
Ушбу функциядан фойдаланиш учун смартфоннинг камерасини ёқиб, инфрақизил нурланишни қайд этувчи фотохром фильтрга ўтилса, кифоя. Ушбу хусусиятга Reddit фойдаланувчилари ҳамда латвиялик техноблогер Бен Гескин эътибор қаратди.

Гескин камерани Apple TV приставкаси ва Oculus Quest VR-шлемида синаб кўрди.
«OnePlus 8 Pro смартфони камерасининг фотохром фильтри айрим пластик буюмлар ичидаги нарсаларни кўрсатади. Мана бу Oculus Quest’да қандай кўринади».

«Мана энг яхши мисоллардан бири. OnePlus 8 Pro смартфони камерасининг фотохром фильтри айрим пластик буюмлар ичидаги нарсаларни кўрсатади».

Айримлар пульт таркибини ўрганишга муваффақ бўлди.

Камеранинг пластик буюмлар ичидаги нарсаларни кўрсатиш хусусияти кийимларга нисбатан ишламаслиги керак, аслида. Бироқ AndroidPIT технологик нашри журналистлари қора футболка ичига яширилган қоғозни кўришга муваффақ бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » OnePlus 8 Pro телефон камераси пластик ортидаги нарсаларни ҳам кўрсатади (видео)