date

Netflix сериал ва фильмларида СИ технологиясини ишга туширди

Netflix сериал ва фильмларида СИ технологиясини ишга туширди
Netflix ўз сериал ва фильмларида генератив сунъий интеллект технологияларини қўллашни бошлади, деб TechCrunch хабар берди.

Компания бу технологиядан анимация, сценарий тузиш ва постпродакшн жараёнларида фойдаланмоқда. Netflix мутасаддиларига кўра, мақсад – ижодий жамоаларни автоматлаштириш орқали самарадорликни ошириш, ижодий ғояларни тезроқ амалиётга татбиқ этиш ва харажатларни қисқартиришдир.

Netflix ИИ’ни мультфильмлар ва фантастик жанрдаги контентларда синовдан ўтказмоқда. Масалан, баъзи сериалларда визуал эффектлар ва дубляжлар СИ орқали тайёрланади.

Компания таъкидлашича, СИ инсон ижодиётини алмаштириш учун эмас, балки уни қўллаб-қувватлаш учун жорий этилмоқда. Шунингдек, Netflix бу жараёнда инсон ҳуқуқлари ва муаллифлик қонунларига риоя қилишини билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Netflix сериал ва фильмларида СИ технологиясини ишга туширди