
Янги моделларнинг тасвирлари олдин ҳам пайдо бўлган, лекин эндиликда линейкадаги барча ранг вариантларини кўриш мумкин.
Android Headlines нашри Pixel 10’нинг базавий моделининг барча тўртта рангдаги рендерларини тақдим этди. Янги моделларнинг расмий ранглари шундай — Obsidian, Indigo, Frost ва Limoncello. Шунингдек, манба янги моделнинг аввалгисидан асосий фарқини ҳам кўрсатди: Pixel 10 телеобъективга эга бўлади, бу функция ҳозирча фақат Pixel 9 Pro’да бор эди.

Нашрнинг маълум қилишича, Pixel 10’да барча камера сенсорлари ўлчами кичикроқ бўлади, бу орқали оддий ва Pro-модел ўртасида фарқ яратилади. Асосий ва кенг бурчакли модуллар Pixel 9a бюджeт моделидан олинади, телеобъектив эса Pixel 9 Pro Fold моделидан ўтади.
Pixel 10 ва бошқа қурилмалар тақдимоти 20 август куни бўлиб ўтади — миш-мишларга кўра, янги моделлар жуда қиммат бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар