«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунга киритилган ва шу йил 15 апрелдан кучга кирадиган қоидага кўра мулкдор ва (ёки) оператор Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши шарт, қилиб белгилаб қўйилди.
Бу нимани англатади?
Facebook, Instagram, Tik-tok, Telegram, Twitter каби ижтимоий тармоқлар, шунингдек бошқа интернет сервислар Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жойлашган маълумотлар базаларини (серверлари) жисмонан Ўзбекистонга олиб келиб сақлаши шарт дегани.
Бунга реакция қандай бўляпти?
Facebook компанияси бундан хавотирга тушганини яшириб ўтирмади. BBC Uzbek хабарига кўра, Марк Цукерберг асос солган компания энди Россия, Хитой ва Ўзбекистон каби давлатлар бу йўл билан сўз эркинлигини жиловлашга уринаётганидан хавотир билдирган.
Масъуллар қандай фикрда?
Ахборот ва коммуникация технологиялари вазирлиги матбуот котиби АҚШ, Европа, Австралия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Индонезия, Туркия каби давлатлар тажрибасини ўрганиб, кейин бу тартиб жорий этилаётганини маълум қилган.
Хавотирга ўрин борми?
Ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Олдинда Telegram, Twitter каби ижтимоий тармоқлар, Gmail, mail.ru почта хизматлари ва Google ҳамда Яндекс каби гигантлар бор. Улар бунга қандай қарашаркин? Айримларини ҳисобга олмаганда, ушбу гигантлар учун Ўзбекистон бозори унчалик қизиқ эмас, агар сервер ўрнатиш харажатлари ва хавфсизлик томонлари уларга тўғри келмаса, шунчаки Ўзбекистонни ўз тизимидан ўчириб қўйиши мумкин. Бундан кўпроқ ўзбекистонликлар ва бизнинг тадбиркорлар ютқазади холос. Чунки Ўзбекистондаги жуда кўп бизнеслар айнан Google, Facebook, Instagram, Яндекс устига қурилган.
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Хушнудбек Худойбердиев
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг Мавзуга оид янгиликлар

ОАВда Twitter тармоғига ким киберҳужум уюштирганига доир маълумотлар пайдо бўлди

Ўзбекистонликлар орасида қайси ижтимоий тармоқлар энг машҳурлиги маълум бўлди

Beeline‘дан янги интернет-пакетлар: янада кўпроқ мусиқа, филм, ўйин ва мулоқот

“Beeline” Ўзбекистондаги “Eurasia Mobile Challenge” ғолибларини эълон қилади

Facebook Ҳиндистонни бепул интернет билан таъминлади

2014 йилнинг энг ёмон пароллари маълум қилинди