“Қамчиқ”да биринчи қор ёғди

1 дақиқа ўқиш493
“Қамчиқ”да биринчи қор ёғди

4 ноябрь куни эрталаб “Қамчиқ” довонининг юқори қисмида майин қор ёға бошлади, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Маълумотларга кўра, ҳозирда ФВВ, ЙПХ ва “Қамчиқавтойўл” хизматлари ҳамкорликда йўлни қордан тозалаш, музламаларнинг ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишларини амалга оширмоқда.

Қутқарувчилар ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатиш, хавфсизликни таъминлаш ва йўлда қолган транспорт воситаларини эвакуация қилиш ишларини давом эттирмоқда.

ФВВ ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, довон ҳудудида ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, ортиқча тезлик ва хавфли манёврлардан тийилишни сўради.

Вазирлик тарқатган видеоларда қор майин ёғса-да, довонни оқ қоплами қоплагани кўринади. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда Жиззах, Қашқадарё ва бошқа тоғли ҳудудларда ҳам қор ёғаётгани тасвирланган лавҳалар тарқалмоқда.

Ҳозирча қор нафаси Тошкентга етиб келмаган, аммо кўпгина ҳудудларда қишнинг илк белгиси сезила бошлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?