date

Gunvor «Лукойл»нинг Марказий Осиёдаги активларини сотиб олиши мумкин

Gunvor «Лукойл»нинг Марказий Осиёдаги активларини сотиб олиши мумкин
Швейцариялик нефть савдоси бўйича тадбиркор ва Gunvor компаниясининг асосчиси Торбьорн Тёрнквист «Лукойл»нинг халқаро активларини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар бермоқда.

Агар Вашингтон ва Лондон ушбу битимни тасдиқласа, Gunvor Бронхдан Сицилиягача ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини, Европа бўйлаб нефтни қайта ишлаш заводларини, шунингдек, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги нефть конларини ўз бошқарувига олади. Битим қиймати 20 миллиард долларгача етиши мумкин бўлиб, бу жаҳон нефть савдосида муҳим бурилиш нуқтаси сифатида баҳоланмоқда.

Шунингдек, ушбу келишув Россия учун фойдали бўлади, чунки бу чет элдаги блокланган активлар муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради. The Wall Street Journal маълумотларига кўра, музокаралар жуда тез ўтган – «Лукойл» активларини сотишга қарор қилганидан уч кун ўтиб битим имзоланган.

Бунда Россия компанияси учун активларни қайта сотиб олиш имконияти кўзда тутилмаган. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу харид Gunvor'нинг жаҳон энергетика бозоридаги мавқеини мустаҳкамлайди ва АҚШнинг санкциялар сиёсати нефть савдосининг яширин секторини қандай ўзгартириб бораётганини намойиш этади.

«Лукойл» Ўзбекистонда ҳам активларга эга бўлиб, компаниянинг мамлакатдаги энг йирик лойиҳаси Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ҳисобланади. Ушбу мажмуа йилига 8,1 миллиард кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Gunvor «Лукойл»нинг Марказий Осиёдаги активларини сотиб олиши мумкин