Барак Обама Европадаги давлатлар ҳукуматларининг Европа фуқароларининг шахсий ҳаётини гўёки АҚШнинг Google ва Facebook каби ИТ-компаниялари мунтазам равишда бузаётганлигидан ҳимоя қилишга интилишлари ҳақиқатда бир баҳонадир деб айтмоқда. Ҳақиқатда Европа давлатлари бу соҳада фаолият юритувчи маҳаллий компаниялар учун мақбул шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилишмоқда.
АҚШ президенти Барак Обама Европа Иттифоқини маҳаллий юқори технологик компанияларни ҳимоя қилишга қаратилган протекционизмда (бирор давлатнинг ўз миллий иқтисодиётини чет эл рақобатидан ҳимоя қилишга қаратилган иқдисодий сиёсати) айбламоқда. У бу ҳақдаги фикрларини Re/code нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биз интернетга эгалик қиламиз. Бизнинг компаниялар унга асос солган, ривожлантирган ва мукаммаликнинг шундай даражасига эришганларки, Европа компаниялари бу борада бизнинг компаниялар билан рақобат қила олмайди. Бундай қайғуриш остида аслида тижорий манфаатларнинг ҳимояси ётади”, дейди Обама.
Европа давлатлари ҳукуматларининг Обаманинг бу сўзларига жавоблари ўзини кутдириб қўймади.
“Регуляторлар фақатгина бизнинг компанияларнинг ривожланишини осонлаштириш учуён мавжудлиги ҳақидаги фикр ақлга сиғмайдиган нарсадир. Аксинча, бу соҳани назорат қилиш хориж компанияларига бизнинг бозорга чиқишини осонлаштиради. Ҳамма учун ягона қоидаларнинг мавжудлиги, аксинча, АҚШ компанияларига қўл келади”, деб айтиб ўтди ЕИ матбуот котиби.
Охирги йиллар давомида Европа давлатлари ҳукуматлари Европада АҚШнинг юқори технологик компанияларининг фаолиятини бир неча бор заифлаштиришга ҳаракат қилишган. Бунда улар АҚШнинг Миллий хавфсизлик агентлиги ва Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуденнинг бу компанияларнинг тотал кузатув дастурларида иштирок этиши ҳақидаги маъуломатлари, солиқ тўловларини қисқартириш учун қонундаги нозик жойлардан фойдаланиш ва бозордаги етакчиликларини рўкач қилганлар.
Google компанияси европалик регуляторларнинг асосий нишонига айланди. Европада 2010 йилда бу компанияга нисбатан антимонопол тафтиш (қидирув тизимлари бозорида ҳаддан ташқари катта улушга эгалиги бўйича) ўтказилган. Жорий йилнинг февраль ойи бошларида Европа давлатлари ҳукуматлари Google’нинг янги “унутиб юбориш қонуни”ни (қидирув компанияларини фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни уларнинг илтимослари билан ўчириб ташлашга мажбурлайди) бажармаётганлиги учун ушбу компанияга нисбатан янги тафтишлар ўтказиш билан таҳдид қилмоқда.
2014 йилнинг ноябрида Европа парламенти кўпчилик овоз билан Google’нинг бизнесини қидирув ва унинг қолган бошқа бизнеслари билан шуғулланувчи иккита компанияга бўлиш ташаббусини маъқуллади. Европа давлатлари ҳукуматлари бундай чора ИТ-бозорининг маҳаллий компанияларига ўсишларида кўмак бериб, уларнинг йиллик даромадини 260 млрд еврогача кўтарилишини таъминлайди, деб ҳисоблаганлар.
АҚШнинг Демократлар ва Республикачилар партиялари бундай қарорни кескин қарши олишган ҳамда Европада АҚШнинг ИТ-компаниялари келгуси тақдирига хавотир билдиришган.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади