Мангонинг ватани – Ҳиндистон. Ҳиндлар бу мевани жуда ҳам яхши кўришади ва кўплаб етиштиришади. Ҳиндистон ва Покистонда манго миллий тимсоллардан бирига айланиб улгурган. Уни, шунингдек, ҳинд мангифераси деб ҳам аташади.
Манго йил бўйи яшил тусини йўқотмайдиган дарахт бўлиб, овал шаклдаги мевасининг оғирлиги 2 килогача етиши мумкин. Мевасининг пўстлоғи юпқа, ранги эса қанчалик етилганлигига қараб яшил, сариқ, қизғиш бўлиши мумкин.
ЮРАК-ҚОН ТОМИР ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИ
Манго меваси ҳинд ва бошқа Осиё мамлакатлари табобатида қадим замонлардан бери ишлатилади. Масалан, Ҳиндистонда ундан қон кетишини тўхтатиш, юрак мушакларини мустаҳкамлаш ва мия фаолиятини яхшилаш мақсадида фойдаланишади.
ДИАРЕЯ ВА ҚАБЗИЯТДА ЁРДАМ БЕРАДИ
Манго ичак ишини маромига келтиради, кунига иккита етилмаган манго истеъмол қилиш диарея, қабзият, бавосилда ёрдам беради, сафро димланишининг олдини олади, томирларнинг эластиклигини оширади. Мангода темир моддаси кўп, шунинг учун анемияда фойдали.
Мунтазам равишда етилган манго истеъмол қилиш эса иммунитетни мустаҳкамлайди.
ДИҚҚАТ!
Бир кунда иккитадан ортиқ етилмаган манго ейиш ошқозон-ичак йўлига салбий таъсир қилиши, санчиқлар пайдо қилиши мумкин. Етилган мангони кўп истеъмол қилиш ичак фаолиятини бузиб, қабзиятга олиб келади.
ГРЕЙПФРУТ — БАРБАДОС МЎЪЖИЗАСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Грейпфрут биринчи марта 1650 йилларда Барбадосда топилган. Ҳозирда ушбу мева «Барбадоснинг етти мўъжизасидан бири» ҳисобланади. Қизиғи, аввалига грейпфрутдан декоратив ўсимлик сифатида фойдаланилган. 1880 йилдан кейин АҚШда кенг миқёсда етиштирила бошланди.
АПЕЛЬСИННИНГ "УКА"СИ
Грейпфрут кўринишидан апельсинга ўхшаб кетади, лекин унинг эти нордонроқ. Олимларнинг фикрича, у апельсин ва помелонинг чатишишидан ҳосил бўлган. Номи эса инглизчадан олинган бўлиб, «узум-мева» деган маънони билдиради. Грейпфрут мевалари ғуж бўлиб етилганидан шундай ном берилган бўлса, ажабмас.
ГРЕЙПФРУТ ШАРБАТИ БИЛАН ДОРИ ҚАБУЛ ҚИЛМАНГ!
Грейпфрут таркибида шундай моддалар борки, у дорилар таъсирини кучайтириб юбориши мумкин. Шунинг учун ҳам дориларни грейпфрут шарбати билан қабул қилиб бўлмайди.
ОЗИШ ИСТАГИДА БЎЛСАНГИЗ...
Шунингдек, грейпфрутда антиоксидантлар бўлиб, холестеринни камайтиради, демак, кунига битта ана шу мевадан тановул қилсангиз, қондаги холестерин меъёрига келади. Бу, айниқса, юрак ишемик касаллиги ва қон айланиши хасталикларига чалинган беморлар учун фойдалидир. 2006 йилда Қуддус университети олимлари шундай хулосага келишди: эти қизил грейпфрутда сариқ этлисига нисбатан холестеринни камайтирадиган моддалар кўпроқ бўлади.
Айтиш керакки, грейпфрут шарбати ошқозон шираси кислоталилигини оширади.
Грейпфрут меваси паллалари орасидаги ярим шаффоф пардаларида наригин деб аталувчи модда бўлиб, у ҳазм жараёнини тезлаштиради. Шунинг учун ҳам озишни истаганлар грейпфрутли парҳездан фойдаланишади.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар