date

Шамоллашми, гриппми ёки Covid?

Шамоллашми, гриппми ёки Covid?
Кузда шамоллаш ва йўтал кўпаяди. Совуқ ҳаво эмас, балки ёпиқ жойларда одамлар кўплиги вирусларнинг тарқалишига сабаб бўлади. Мактаб ва боғчалардан эса турли инфекциялар уйга кириб келади.

Шамоллаш аста бошланади: бурун оқиши, томоқ қичиши ва енгил йўтал бўлади. Грипп эса кучлироқ кечиб, иситма ва мушак оғриғи келтиради. Covidда эса кўпинча ҳид ва таъм йўқолади, кучли томоқ оғриғи ёки ич бузилиши кузатилади.

Вирусларга организмнинг ўзи қарши курашади. Суюқлик ичиш, тўйимли овқат ва дам олиш ҳам муҳим.

Гриппдан ҳимояланиш учун эмланиш зарур. Айниқса болалар ва хавф гуруҳидагилар учун вакцина касалликни енгил ўтказишга ёрдам беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шамоллашми, гриппми ёки Covid?