Япония олимлари депрессияга қарши янги молекула яратди

1 дақиқа ўқиш323
Япония олимлари депрессияга қарши янги молекула яратди

Япониялик олимлар депрессия ва стрессга қарши самарали ҳисобланган янги молекула — PA-915ни яратишди. У организмга киритилганда PAC1 стресс рецепторини тўлиқ блоклаб, ташвиш ва тушкунликни йўқотиши, шунингдек, хотирада қолган салбий изларни тозалаши мумкин.

Олимларнинг айтишича, молекула таъсири икки ойгача сақланади. Ҳозиргача ўтказилган тажрибалар сурункали стрессга дучор қилинган сичқонларда амалга оширилган ва ижобий натижа қайд этилган.

Ҳозирда препаратни одамларда синовдан ўтказиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Мутаҳассислар бу дори келажакда депрессияни даволашда муҳим қадам бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Маълумот учун: стресс — бу ташқи чақириққа организмнинг вақтинчалик физиологик ва психологик жавобидир. Депрессия эса узоқ давом этувчи қайғу ҳисси, ҳаётга қизиқишнинг йўқолиши ва турли функционал бузилишлар билан кечади. У кўп вақт даволанишни талаб этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?