date

Оғиздан келаётган ёқимсиз ҳид сабаблари

Оғиздан келаётган ёқимсиз ҳид сабаблари

Ҳалитоз — нафаснинг ёқимсиз ҳиди ҳисобланади ва бу ҳолат кўпчилик учун жиддий ноқулайлик туғдиради. У инсоннинг шахсий ҳаётига, иш муҳитига ва ижтимоий муносабатларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бу муаммонинг энг кенг тарқалган сабаби — оғиз гигиенасига етарлича эътибор бермасликдир. Тишлар орасида қолган озиқ-овқат қолдиқлари ва бактериялар ёқимсиз ҳиднинг пайдо бўлишига олиб келади.

Тиш касалликлари — пародонтит, гингивит ва кариез ҳам ҳалитозга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, тил юзасида йиғилган бактериялар ҳам ҳалитоз манбаи бўлиб хизмат қилади.

Айрим ҳолатларда эса ҳалитоз ички органлар — жигар, буйрак ёки овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Оғиз қуриши (ксеростомия) ҳам ҳалитозга сабабчи бўлади. Чунки тупурик камайиши бактерияларни тозалаш функциясини сусайтиради ва оғизда қуруқ муҳит юзага келади.

Бу ҳолатни бартараф этиш учун тишларни мунтазам тозалаш, тил юзасини ҳар куни артиш, сув истеъмолини ошириш ва зарур ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оғиздан келаётган ёқимсиз ҳид сабаблари